Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Толибон» Покистон самолёти Кобулдан махфий ҳужжатлар олиб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди

A A A
«Толибон» Покистон  самолёти Кобулдан махфий ҳужжатлар олиб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди

Айтилишича, Покистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун самолёт юборган. Шундан сўнг бу самолёт ортга махфий ҳужжатларни олиб қайтгани тўғрисида хабарлар тарқалган. «Бу — тарғибот. Покистон самолётлари Қандаҳор, Балх ва Кобулга ёрдам етказиб бериб, ортга бўш қайтди», дейилган ҳаракат билдирган муносабатда.

«Толибон» ҳаракати ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтириб, 15 августда Кобулга кирган ва 16 августда уруш тугаганини эълон қилган. 31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий миссиясини тугатган. 6 сентябрь куни «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг таслим бўлмаган охирги вилояти Панжшерни ўз назоратига олганини эълон қилган. 7 сентябрь куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг таркиби эълон қилинган.

https://ria.ru/20210910/afganistan-1749541473.html

Киритилди: 22:51 10.09.2021. Ўқилди: 3331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!