Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Толибон” Исломободдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

“Толибон” Исломободдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Покистон пойтахти Исломободда 11 ноябрь куни содир бўлган портлаш учун “Жамоат-ул-Аҳрор” номли қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу гуруҳ “Таҳрики Толибон Покистон” (ТТП)нинг ажралиб чиққан қанотларидан биридир. Бу ҳақда Тhе Afghanistan International хабар берди.

Гуруҳ баёнотида айтилишича, ҳужум Исломободнинг “Г-11” ҳудудидаги суд биносига амалга оширилган. Айни пайтда, ТТП расмийлари алоҳида баёнот бериб, мазкур ҳужум билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва бу ишни “маъқулламаслигини” маълум қилган.

Расмий маълумотларга кўра, 11 ноябрь куни Исломободдаги суд биноси яқинида содир бўлган портлашда камида 12 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган. Портлаш кучли бўлгани сабабли бир нечта автомобиллар ёниб кетган, пойтахт ва унинг атрофида хавфсизлик чоралари оширилган. Расмийлар худкушлик ҳужуми бўлганини тасдиқлаган.

Покистон мудофаа вазири Хавожа Асиф ушбу ҳодиса мамлакат учун жиддий огоҳлантириш эканини айтган.

Киритилди: 23:56 11.11.2025. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!