Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Толибон афғонларни уйидан мажбуран чиқариб, аскарларини жойлаштирмоқда

Толибон афғонларни уйидан мажбуран чиқариб, аскарларини жойлаштирмоқда

Толибон Қандаҳорнинг 1 -ва 13-туманлари ўртасида жойлашган армия гарнизони аҳолисини ўз уйларидан ҳайдаб чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда Aсвака агентлиги хабар бермоқда.

Толибон афғонларга уч кун ичида уйларини тарк этишни буюрди. Уй-рўзғор буюмлари олиб кетиш тақиқланган. Aҳолининг айтишича, толиблар ўз бўлинмаларини у ерга жойлаштирмоқда.

Минглаб афғонлар Қандаҳор кўчаларига чиқиб, мажбурий кўчиришга қарши чиқишди. Одамлар молиявий қийинчиликлардан шикоят қилиб, ҳатто озиқ-овқатга ҳам қурби етмаслигини даъво қилишмоқда.

Aгентлик маълумотларига кўра, сўнгги 40 йил ичида кўплаб афғонистонликлар гарнизонда хусусий уйлар қурдилар. Қайд этилишича, уйлар давлат ерларида қурилган.

Киритилди: 16:04 14.09.2021. Ўқилди: 3594 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!