Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда закот миқдори 625 сомони этиб белгиланди

Тожикистонда закот миқдори 625 сомони этиб белгиланди

Тожикистон Уламолар кенгаши бу йил мамлакатда Рамазон ойи 13 апрелдан бошланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда AsiaPlus нашри.

Ўтган йилги Рамазонда коронавирус хавфи туфайли масжидларда таровиҳ ўқилиши ва бошқа диний маросимларни ўтказиш тақиқланган эди. Бу йил эса Тожикистон масжидларда таровиҳ намозини жамоат бўлиб, белгиланган санитания-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш мумкин бўлади.

Дин ишлари қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқимнинг айтишича, Уламолар кенгашининг қарорига биноан жорий йилги закот миқдори 625 сомони (тахминан 55 АҚШ доллари) этиб белгиланди.

Рўза тута олмайдиган кишилар эса 360 сомони фидя тўлаши зарур бўлади.

Ўтган йили Тожикистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланган ва 23 майгача давом этган эди.

Киритилди: 18:19 10.04.2021. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!