Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда UzAuto Motors заводи очилади

Тожикистонда UzAuto Motors заводи очилади

9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида Бахтарда биринчи ўзбек-тожик минтақалараро инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Форум давомида "UzAuto Motors" автоуловларини ишлаб чиқариш бўйича "Auto Motors Tadjikistan" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Ушбу лойиҳа Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабирнинг 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2021 йил 5-7 май кунлари "Ўзавтосаноат" АК ишчи гуруҳи Тожикистонга ташриф буюрди ва у ерда шерик "АлуминСўхтмон" компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиб чиқди ва қўшма корхона тузиш бўйича музокаралар олиб борди.

Умумий қиймати 2 миллион доллар бўлган лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати дастлаб 10 000 та автомобилни ташкил этади, келгусида эса 35 000 донага етказиш режалаштирилган.

Киритилди: 03:30 12.06.2021. Ўқилди: 3105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!