Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тожикистонда қувватни оширувчи дори воситасини истеъмол қилишга рухсат берувчи фатво эълон қилинди

Тожикистонда қувватни оширувчи дори воситасини истеъмол қилишга рухсат берувчи фатво эълон қилинди

Тожикистон ислом маркази уламолар йиғини эркаклик қувватини оширувчи дори воситасини истеъмол қилишга руҳсат бериш тўғрисида фатво эълон қилди, деб хабар бермоқда centralasian.org.

Тожикистон Ислом маркази фатво бўлими бошлиғи Абдулвоҳид Ҳомидов 15 январь куни маълум қилишича, ушбу фатво фуқаронинг қувватни оширувчи маҳсулотларни қабул қилиш шариат қонунларига тўғри келиш-келмаслиги тўғрисида берган саволи сабаб бўлган.

Мутахассислар қадимий адабиётларни ўрганиб чиқишди ва қуйидаги хулосага келишди: бундай дори воситаларини қабул қилиш эркакда қандайдир сабаб билан қувват пасайиши кузатилган тақдирдагина руҳсат этилади , - дейди фатво бўлими раҳбари.

ca-news.org

Киритилди: 13:05 16.01.2019. Ўқилди: 2995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!