Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Тожикистон" радиоси журналисти аэропорт ходимлари устидан прокуратурага шикоят қилди

"Тожикистон" радиоси журналисти аэропорт ходимлари устидан прокуратурага шикоят қилди
Тожикистон радиоси журналисти мамлакат бош прокуратурасига шикоят билан мурожаат қилиб, ўзининг профессионал вазифасини бажараётганида Душанбедаги халқаро аэропортнинг бош инженери томонидан таҳқирланганини маълум қилди.
Тожикистон радиоси журналисти Нурали Каримовнинг айтишича, рейслар ушланиб қолганида йўловчилар дуч келадиган муаммолар, авиачипталар нархи қимматлиги ҳақида эшиттириш тайёрламоқчи эди, аммо пойтахт аэропортининг бош инженери Бобожон Садриддинов қандайдир маълумот беришга тўсқинлик қилди ва журналистни ҳақоратлади.
Гап шундаки Нурали Каримов аэропорт раҳбарияти билан интервью масаласида аввалдан келишиб олган ва журналист билан суҳбатлашиш Бобожон Садриддиновга юклатилган эди. Каримовнинг сўзларига қараганда, интервьюга бир кун қолганида, яъни 12 март куни у телефон орқали аэропорт раҳбарияти билан боғланган ва суҳбат кейинги кунга соат 10 га белгиланган.
Белгиланган вақтдан сал аввалроқ мен аэропортга келдим, йўловчилар билан суҳбатлашдим, сўнг аэропорт ходими мени бош инженер олдига олиб борди. Мен ўзимни таништирдим, ҳужжатларимни ва ёзиб олиш жиҳозимни кўрсатдим. Бироқ, у қатьиян мен билан суҳбатлашишни истамади ва айтиб бўлмайдиган сўзлар билан мени ҳақорат қилди. Мен унга бу каби суҳбатлашиш мумкин эмаслигини, мен давлатга тегишли ОАВ вакили эканлигимни айтдим, у менга қарата қаердан бўлишингни менга қизиғи йўқ, раҳбарият сен билан суҳбатлашишимни айтди, билганингни қил, деди , дейди журналист.
Унинг сўзларига қараганда интервью бўлмагани боис, эшиттиришни тайёрлай олмаган. Мен аэропорт ходими ҳақоратгача боришини кутмаган эдим. Радио раҳбарияти ҳодисадан хабардор. 16 март куни мен Бобожон Садриддинов устидан бош прокуратурага арз қилдим ва адолат қарор топишига ишонаман. Бу каби ҳақоратлардан кейин мен бир ҳафта давомида ўзимга кела олмадим, фаолиятим давомида мен вазирлик ва муассасалар раҳбарлари билан суҳбатлашганман, аммо бу каби шармандалик билан биринчи бор тўқнаш келдим , дейди Нурали Каримов.
Бироқ аэропорт ходимларининг фикрича, ҳаммасига журналистнинг ўзи айбдор. Душанбе халқаро аэропортининг матбуот котиби Жамила Ҳусейнованинг айтишича, Нурали Каримов интервью бериш борасида илтимос қилганидан хабари бор, бироқ бу вазиятда журналистнинг ўзи айбдор, чунки у интервью учун расман хат олиб келмаган. Аэропорт бу режимли объект ва ичкарига расмий хатсиз кириш тақиқланган дейди суҳбатдош. Унинг сўзларига қараганда, Нурали Каримов хатсиз аэропортга келган, бунинг устига Бобожон Садриддинов банд бўлгани учун интервью бошқа кунга қолдирилган эди.
Тожикистон мустақил ОАВ миллий ассоциацияси раҳбари Нуриддин Қаршибоевнинг сўзларига қараганда, журналист ёзма ёки оғзаки сўров асосида ахборот олиш ҳуқуқига эга. Нурали Каримов билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берган Қаршибоевнинг айтишича, журналист аэропорт раҳбарияти билан суҳбатлашиш учун рухсат олган, бунинг учун аниқ ходим белгиланган ва ҳодиса учун масъулият уларнинг зиммасига тушади.
Manba: uza.uz
Киритилди: 21:30 20.03.2019. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!