Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон қамоқхонасидаги уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди

Тожикистон қамоқхонасидаги уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди

“Ислом давлати” террорчилик ташкилоти (Россияда тақиқланган) Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳри яқинидаги колониядаги исён учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

“Ал-Набаа” ҳафталик газетасида террорчилик ташкилоти Тожикистон колониясидаги ғалаённи “халифат аскарлари” содир этганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтарилганди. Исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилганди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, колонияда тартибсизликларга Беҳруз Гулмурод (Ҳалимов), Фахриддин Гулов, Махмадулло Шарипов, Рухулло Ҳасанов бевосита раҳбарлик қилган. Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. Беҳрузга 2017 йилда 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.

 

Киритилди: 11:01 15.06.2019. Ўқилди: 3587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!