Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожик-қирғиз чегарасида отишма рўй берди

Тожик-қирғиз чегарасида отишма рўй берди

Бугун, 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қирғиз томонининг хабарига кўра, чегарачилар Баткент вилояти ҳудудида Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолисининг мол боқишга бўлган уринишини олдини олишган.

“Соат 11:40 да Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа отишма содир бўлди. Қирғизистон чегарачилари томонидан жабрланганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, соат 12:20 да воқеа жойига етиб келган икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозир қирғиз-тожик чегарасининг ушбу ҳудудида вазият барқарор. Томонлар ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тожик томонининг ҳодиса билан боғлиқ баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

Киритилди: 15:37 24.05.2020. Ўқилди: 5600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!