Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тоғли ва олис ҳудудлар учун тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади

Тоғли ва олис ҳудудлар учун тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади

Жорий йилда Жиззах вилоятида ўтказилган тиббий кўрикларда 250 минг нафар аҳолида турли сурункали касалликлар борлиги аниқланди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бахмал, Ғаллаорол ва Дўстлик туман шифохоналари аянчли ҳолатда, 20 дан зиёд поликлиниканинг ускуналари 30 йилдан бери ишлатиб келинади. Жиззах шаҳридаги 5 та оилавий поликлиникадан 2 таси ижарада, 3 таси 30 йил аввал таъмирланган.

Шу боис, вилоятда тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш, уларни янги босқичга олиб чиқиб, одамларни рози қилиш учун: барча оилавий шифокорлик пунктлари ва поликлиникалар тўла таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланади; қўшимча 23 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари очилади; Жиззах шаҳрида 320 ўринга эга кўп тармоқли вилоят шифохонаси барпо этилади; энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, Болалар диагностика маркази очилади; Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманларида “перинатал марказлар” ташкил этилади; Дўстлик, Ғаллаорол ва Зомин туманларида жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам учун 100 дан зиёд “Дамас”лар Жиззахда ишлаб чиқарилаётган “Фольксваген” машиналарига алмаштирилади. Тоғли ва олис ҳудудлар учун тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу мақсадлар учун келгуси беш йилда бюджетдан 2,1 триллион сўм маблағ ажратилади.

Яна бир муҳим масала – аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига шифокорларнинг етишмаслиги ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Вилоятда 1,5 мингга яқин врачларга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда, тиббиёт олийгоҳларида ўқиётган 1 минг 200 нафар жиззахлик талабаларни ўз ҳудудларида ишга жалб этиш учун қулай шароит яратилади. Улар билан шартнома тузилиб, таълим контракт пуллари ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади. Бундан ташқари, “Қишлоқ шифокори дастури” кенгайтирилиб, яна қўшимча 6 та олис қишлоққа ишлашга борадиган ёш шифокорларга ҳам 30 миллион сўмдан берилади.

Киритилди: 14:13 21.10.2021. Ўқилди: 1229 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!