Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тоғли Қорабоғ можароси: Россия Арманистонга ёрдам беришга тайёр, фақат...

Тоғли Қорабоғ можароси: Россия Арманистонга ёрдам беришга тайёр, фақат...

Олдинроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга илтимоснома жўнатиб, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдам сўрагани ҳақида ёзгандик. Россия ТИВ бу сўровга жавоб берди.

Унга кўра, агар Aрманистонда ҳарбий тўқнашувлар юзага келсагина Москва Ереванни қўллаб-қувватлайди. 

Вазирлик бундай қарор Россия ва Aрманистон ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам шартномасига мувофиқ қабул қилинганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Москва Ереван билан муносабатларда иттифоқчилик мажбуриятларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Россия департаменти ўз баёнотида яна бир бор Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Киритилди: 15:41 31.10.2020. Ўқилди: 4352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!