Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тишлар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ичимлик

Тишлар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ичимлик

Тишлар саломатлигига фақатгина шоколад ва карамеллар орқалигина зарар етказиш мумкин, деганлар қаттиқ адашади. Соғлом ва чиройли табассумнинг асосий душманлари орасида деярли ҳар куни ичиладиган ичимликлар ҳам мавжуд.

Тишларнинг соғломлиги тўғридан-тўғри истеъмол қилинаётган таомлар билан боғлиқ. Шунинг учун рациондаги барча озиқ-овқат ҳамда ичимликларга эътибор бериш жуда муҳимдир.

Қадоқланган шарбат, чой ва газли ичимликлар

Болаликданоқ ширинликлар тишга зарар етказиши ҳақида кўп гапирилади. Бу ерда гап шакарда эмас, балки оғиз бўшлиғида кариоген бактериялар ҳақида. Шакар қанчалар кўп истеъмол қилинса, бактериялар учун шунча яхши ва натижада тишда чириш ҳолати пайдо бўлади.

Афсуски, шакар деярли барча қадоқланган шарбат, мевали, газли ичимлик ва чойларда мавжуд. 0,33 литрлик газли ичимликда тахминан 9 ош қошиқ шакар мавжуд. Энди кун давомида литрлаб ичилган шарбатлар туфайли танага қанча миқдорда шакар тушишини тасаввур қилиш мумкин. Энг қизиғи шундаки, шакарли ва газланган ичимликлар зарарли бўлиши билан бирга, чанқоқни ҳам қондирмайди.

Парҳез ичимликлари

Дўконларда «0 ккал» ва «шакарсиз» ёзуви акс этган ичимликларни кўриш мумкин. Лекин таркибида таъм берувчи ва спирт бўлган ичимликлар улардан афзал эмас. Шунингдек, таркибида стевия, эритритол, сорбитол, кислоталар бўлса, демак бу оғиз бўшлиғи ҳамда тишлар учун қайғурмайдиганлар учун мўлжалланган. Қўшимча таъм берувчи моддалар тишларга ёпишади ва бактериялар учун озиқ овқат ҳосил қилади. Бундан ташқари, кислоталар эмални емириши мумкин. Натижада тишлар нафақат эстетик томондан азият чекади, балки иссиқ ва совуқ овқатларга нисбатан сезгир бўлиб қолади.

Янги тайёрланган шарбатлар

Янги сиқилган шарбатларни тез-тез қабул қилиш эмал эрозиясини келтириб чиқариши мумкин. Чунки уларнинг таркибида кислота миқдори юқори. Агар тишлар ушбу касалликка дучор бўлса, кариес тезроқ ривожланади. Таркибида шакар ва кислота мавжуд бўлган ичимликлар туфайли тишларга икки баробар зарба бериш мумкин. Ушбу ичимликлар бирданига барча тишларга таъсир қилади. Тишларнинг ёрилиши ва эмал рангининг ўзгаришига олиб келади. Ушбу ҳолатда вақтида стоматолог кўригидан ўтмаслик, кейинчалик тишлардан бутунлай айрилишга олиб келади.

Қаҳва

Қаҳвани узоқ муддат ва кўп миқдорда истеъмол қилиш тишларга жигарранг тус беради. Шунингдек, қаҳва баъзи витамин ва минералларни, масалан, кальций, магний, натрийнинг сингишига халақит беради. Бу эса суякларнинг мустаҳкамлигини йўқотади, тишлар мўрт бўлиб, ўз рангини ўзгартиради. Бунга йўл қўймаслик учун танадаги кальций захирасини тўлдириш керак.

Аммо қаҳванинг ижобий томонлари ҳам мавжуд. Унга кўра, оғиз бўшлиғидаги яраларни даволашда қаҳва таркибидаги антиоксидантлар яқиндан ёрдам беради. Бундан ташқари, уларда тиш эмалини йўқотадиган кислота мавжуд эмас.

Спиртли ичимликлар

Ҳар қандай спиртли ичимликлар организмнинг сувсизланишига олиб келади. Бу эса кам миқдорда сўлак ажралиши деганидир. Ушбу компонентнинг етишмаслиги милк ва тиш касаллигига олиб келиши мумкин. Спиртли ичимликлар эмални йўқ қилади ва тиш рангига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу билан бирга, бир стакан шаробдан кейин тишларни дарҳол тозалаш тавсия этилмайди. Бу билан эмални шикастлаш ва шароб рангини тишнинг чуқур қатламига кириб боришига йўл очиш мумкин. Буни камида бир соатдан кейин амалга ошириш керак.

Киритилди: 10:03 07.04.2021. Ўқилди: 3971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!