Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тезкор! Сирдарёлик эркак холаси ва унинг ўғлини ўлдириб, ёқиб юборгани айтилмоқда

Тезкор! Сирдарёлик эркак холаси ва унинг ўғлини ўлдириб, ёқиб юборгани айтилмоқда

Сирдарёда чамаси 30 ёшлардаги эркак ўзига яшаш учун уйидан жой берган қариндошлари бўлган она ва болани вахшийларча ўлдириб, молхонада жасадларини ёқиб юборганлиги айтилмоқда.

«Sirdaryo Xabarlari»га ишончли манбалари томонидан хабар берилишича, мазкур даҳшатли қотилликка алоқадор ҳодиса Боёвут тумани ҳудудида содир бўлганлиги айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, катта эҳтимол билан Боёвут тумани "Т.Латипов" СИУ ҳудудида ("Сармич" маҳалласи бўлиши мумкин) 30 ёшлардаги холасининг уйида яшовчи эркак (исми маълум) бугун 1 июнь куни эрта саҳар билан (аниқ вақти маълум эмас) холаси ва унинг 30 ёшлардаги ўғлни ваҳшийларча ўлдирган (сўйиб ташлаган ёки чопиб ташлаган) ва жасадларни молхонага олиб бориб, ёқиб юборган.

Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролардан бирининг «Sirdaryo Xabarlari»га маълум қилишича, (қотилликда гумонланаётган фуқаро уйланган ва ажрашганлиги айтилмоқда) қотилликда гумонланаётган фуқарога унинг қурбони бўлган холаси ўзи яшаб турган уйидан жой берган (қотилликда гумонланаётган фуқаро етимликда ўсган бўлиши мумкин).

"Эрта тонг билан "пожарный" ходимлари келиб, молхонадаги (қотиллик содир бўлган ҳовлидаги) ёнғинни ўчиришди. Кейин бошқалари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар) келишиб, ҳовлини ўраб олишди. Шунинг учун молхона ва ҳовлидаги ёнғин суратларини олишни имкони бўлмади", — дейди биз билан суҳбатда маҳалла фуқароларидан бири.

Маълумот ўрнида, мазкур қотиллик билан боғлиқ хабарлар юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда...

Киритилди: 17:00 01.06.2021. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!