Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тезкор: Сирдарёда мактаб ўқувчи қизлари ўртасида аёвсиз муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (видео)

Тезкор: Сирдарёда мактаб ўқувчи қизлари ўртасида аёвсиз муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (видео)

«Sirdaryo Xabarlari»га @SirdaryoBOT орқали қизлар ўтасидаги муштлашув, уруш-жанжал воқеалари акс эттирилган видеолавҳа келиб тушди. Воқеа катта эҳтимол билан Мирзаобод туманидаги 5-мактаб ҳудудида содир бўлганлиги айтилмоқда. 

Видеолавҳада бир-бири билан урушаётган ўсмир ёшдаги қизларнинг ҳақоратли сўзлар билан номақбул гаплар айтишаётганлигини, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари уларни ажратмоқчи бўлаётганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, видеолавҳадаги воқеа иштирокчиларининг қиш фаслига оид кийимларда эканликлари ва атрофдагиларнинг айримлари тиббий ниқоб тақиб олганликларига таяниб, воқеа ҳодисасининг яқин кунлар ичида содир бўлганлигини тахмин қилишимиз мумкин. 

Маълумот ўрнида, ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот берилмаган. 

Тафсилотлар ўрганилмоқда...

Киритилди: 14:09 03.04.2021. Ўқилди: 10010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!