Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тезкор! Қайси автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди?

Тезкор! Қайси автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди?

Қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

✅Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

✅Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

✅алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

✅тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

✅тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

✅ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

✅N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

✅вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;
йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

✅етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

✅фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

✅дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

✅йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

✅Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Киритилди: 00:07 29.03.2020. Ўқилди: 4587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!