Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ТЕЗКОР: КИТОБ ТУМАНИ ҲУДУДИ КАРАНТИНГА ОЛИНДИ

ТЕЗКОР: КИТОБ ТУМАНИ ҲУДУДИ КАРАНТИНГА ОЛИНДИ

Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди.

?Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.
Ҳурматли воҳамиз аҳли, вилоятимиз ҳокимлиги ҳам бир неча бор Сиз, азизларга мурожаат билан чиқиб, “Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг!”, дея таъкидланишига қарамасдан мақсадсиз кўчада юриш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Эркинлик ва имтиёзларнинг қадрига борида етайлик!
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги  
Ахборот хизмати.

Киритилди: 12:57 31.05.2020. Ўқилди: 7938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!