Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашув содир бўлди

Тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашув содир бўлди

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 12:30 ларда Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи Н.М. “Фарғона шифо” тез ёрдам  автохўжалик корхонасига тегишли бўлган “Ниссан” русумли транспорт воситасини 4К920 автомобиль йўлида бошқариб кетаётиб, 4Р112 автомобиль йўли билан кесишган чорраҳага келганда, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси йўлига чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Бунинг оқибатида  Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли  автомашина ағдарилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган  Д.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашган.          
Натижада ҳайдовчи Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчилар  Т.Р. ва А.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган. 

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 21:16 25.02.2020. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!