Қўшма Штатлар Россияда жойлашган минглаб Шимолий Корея аскарларининг Украина армиясига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишини кутмоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди, дея хабар беради «Америка Овози».
Остиннинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари аллақачон Россия бўлинмаларига киритилган ва жанговар ҳаракатларга тайёр.
Ўз навбатида, Украина махсус хизматларидаги CНН манбаси Россия томонидан қўлга олинган Мариуполда Шимолий Кореядан келган ҳарбийлар ҳам борлигини айтди. Ташрифдан мақсад номаълум, бироқ улар рус кийимида бўлгани ва алоҳида казармаларда ўз анжомлари билан жойлаштирилгани айтилмоқда.
Манба шунингдек, аввалроқ Украина Қуролли кучлари томонидан Курск вилоятидаги қўмондонлик пунктига берилган ракета зарбаси чоғида шимолий кореялик генерал яралангани, бироқ унинг аҳволи номаълумлигини айтди.