Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Tesla” Хитой бозоридан 36 мингдан зиёд автомобилни қайтариб олмоқда

“Tesla” Хитой бозоридан 36 мингдан зиёд автомобилни қайтариб олмоқда

Американинг “Tesla”  компанияси Хитой бозоридан 36,126 мингта электромобилни қайтариб олмоқда, деб хабар берди "Интерфакс" ХХРнинг бозорни тартибга солиш давлат идорасига таяниб.

Бунинг сабаби ушбу машиналарга ўрнатилган eММC хотира карталаридаги муаммолар эканлиги маълум қилинган.

“Уларнинг эскириши хавфи мавжуд, бу эса сенсорли экраннинг, орқага бурилиш камераларининг, иситиш ускуналарининг ишламай қолишига олиб келиши мумкин”, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, 2013 йил 18 сентябрдан 2018 йил 20 февралгача ишлаб чиқарилган 20.428 та “Model s” ва 2016 йил 12 мартдан 2018 йил 16 февралгача ишлаб чиқарилган 15.698 та “Model Х” қайтариб олинади.

“Tesla”  қайтариб олинган транспорт воситаларидаги хавфларни бартараф этишга ваъда берган.

Киритилди: 20:15 08.02.2021. Ўқилди: 2987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!