Бугун 23 август, 2019 йил, жума

O'ZB

Террорчиларнинг пластик карталарига пул жўнатган киши ушланди

Террорчиларнинг пластик карталарига пул жўнатган киши ушланди

Федерал хавфсизлик хизмати Москвада террорчиларга пул жўнатган кишини қўлга олди. У 2015 йилдан бошлаб Суриядаги террорчиларнинг банк карталарига 50 миллион рубл пул ўтказиб берган.

Қўлга олинган шахс Гуев Георгий Русланович, Шимолий Осетияда туғилган.

Тергов ишида маълум бўлишича, Гуев моддий ёрдам берган жангарилар Ислом давлати * террорчилик уюшмаси сафида Сурия ҳудудида уруш қилган.

ФХХ таъкидлашича, Гуев Мухаджирун ислом жамғармаси асосчиси Исроил Ахмеднабиевга пул жўнатган. Бу шахси терроризм учун қидирувга берилган.

Пуллар хорижда нақдлаштирилиб, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун йўналтирилган.

Ҳозирча ушланган шахс пулларни қаердан олгани номаълум.

Тинтув вақтида Гуевнинг уйида экстремистик адабиётлар, кўплаб банк карталар ва ИД бошлиқларининг йўқномалари ёзилган мобил телефонлар топилди.

Киритилди: 16:47 16.05.2019. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!