Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Тенгдошлари қутқара олмаган": Бухорода чўкиб ўлган 15 ёшли мактаб ўқувчиси ҳақида

"Тенгдошлари қутқара олмаган": Бухорода чўкиб ўлган 15 ёшли мактаб ўқувчиси ҳақида

Бухоро вилояти, Олот туманидаги мактаб ўқувчиси дарсдан сўнг ўз хонадонидан чиқиб, чўмилишга бориб, сувга чўккан ва унинг жасади бир кундан кейин топилган.

Жорий йилнинг 9 июнь куни тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси соат 11:40 ларда жорий имтиҳонни топшириб бўлгач, соат 12:00ларда уйига жўнаган. Тумандаги “Халифа” маҳалласида яшовчи С.М. уйида тушлик қилгач, чамаси, соат 14-15 лар атрофида 4 нафар мактабдоши билан Қоракўл туманидан оқиб ўтувчи катта “Аму-Бухоро” каналида чўмилишган.

Чуқурлиги тахминан 4-5 метрда, сув ҳажми ҳам жуда баланд бўлган канал 15 ёшли С.М.ни тўлқинида оқизиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари С.М.ни қутқаришга уринишган. Бироқ ҳаракатлари зое кетган. Ҳолатдан қўрқиб қолган ўсмирлар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Айнан шу мактабда воқеа содир бўлишидан бир неча кун олдин ўқувчилар ўртасида мактаб жамоатчилиги, ёшлар ташкилотлари ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлими вакиллари билан таъқиқланган сув ҳавзаларига чўмилмаслик бўйича тарғибот ишларини олиб борилган. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан кафолат хатлари олиниб, ҳар бир ўқувчисининг қўлига таъқиқланганлик бўйича тарғибот буклетлари берилган.

- Афсуски, шунча сайъ-ҳаракатларга қарамай, кўнгилсиз ҳолат содир бўлди. 9 июнь куни содир бўлган бу ҳолатдан, чамаси, бир соатларча кейин хабар топдик. ФВБнинг ғаввос-қутқарувчилари, балиқчилар жалб этилганди. Канал суви ҳажми жуда юқорилиги сабабли болани тирик қутқариб қолиш имкони бўлмаган. Қидирув 10 июнь тонгига қадар давом этди ва шу куни боланинг жасади фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан жалб этилган балиқчилар тўр халтаси орқали топилган.

Киритилди: 21:12 14.06.2021. Ўқилди: 3032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!