Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Темир хоним" ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

"Темир хоним" ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

МАРГАРЕТ ТЭТЧЕР

Нима учун машҳур?

Буюк Британия тарихидаги биринчи ва узоқ (11) йил фаолият юритган аёл бош вазир. 1992 йилда баронесса унвонига сазовор бўлган. Қаттиққўл сиёсатчи ва раҳбарлиги учун “Темир хоним” тахаллусини олган. 2007 йил Британия парламентида унинг бронза ҳайкали ўрнатилган. 2011 йил яратилган “Темир хоним” фильми эса “Оскар” мукофотига лойиқ топилган.                                

Қандай машҳур бўлган?

Маргарет Хилда Робертс 1925 йил 13 октябрда Линколншир графлигининг Грантам шаҳарчасида туғилган. Унинг отаси бир неча озиқ-овқат дўконларининг эгаси бўлган. Оиланинг ўз уйи бўлмагани боис улар дўкондаги хонани ижарага олиб кун кечиришган. Дастлаб Маргарет Робертсни оддий мактабга беришган. Аммо, кейинроқ қизалоқ ўқишни Грантамдаги қизлар мактабида давом эттиришни истаган. У жуда интизомли, илмга чанқоқ ўқувчи бўлиб, ўқишдан ташқари хоккей, сузиш, пианино, расм чизиш каби тўгаракларга қатнаган. Устозлари бу истеъдодли, аммо камтар  ўқувчи келажакда исталган соҳада муваффақиятга эришишини башорат қилишган. Мактабни битиргач Маргарет коллежда табиий фанлар факультетида ўқиган. Оксфорд университетига киргач эса, ҳуқуқшуносликни танлаб, таълим масканининг сиёсий ҳаётига қизиқиб қолади.

1959 йили парламент аъзоси этиб сайланади. 1970 йили Эдвард Хитч Маргарет Тэтчерни таълим ва фан бўйича давлат котиби этиб ишга олган. 1975 йилги Консерваторлар сайловида раҳбарини енгиб, Бирлашган Қироллик тарихида катта партиянинг биринчи аёл етакчиси бўлган.

1979 йилги сайловда ҳам ғалаба қозониб, Буюк Британия Бош вазири этиб сайланган. У ўз даврида ҳукумат ширкатларини хусусийлаштириш, касаба уюшмалари таъсирини чеклаш каби ислоҳотлар олиб борган. Африкадаги Британия калониялари билан муносабатларни йўлга қўйиб, мамлакатнинг мавқеини мустаҳкамлаган. У аёллар ҳуқуқлари учун тинмай курашган ва бу борада муайян натижаларга эришган.

“Темир хоним” ҳар қандай вазиятда ҳам мағрурлигини сақлаб қолган буюк сиёсатчи эди. У дунё мамлакатлари биринчи хонимларининг гардероблари ва дизайнерлар коллекцияларида ҳозиргача кўзга ташланувчи башанг услуб асосчиси ҳамдир. Турмуш ўртоғи адвокат Денис Тэтчер билан умрининг охиригача аҳил ҳаёт кечириб, икки фарзандни вояга етказган. 2009 йил машҳур сиёсатчи ҳақида “Маргарет” бадиий фильми экранга чиққан. Тэтчер хоним 2013 йил 8 апрел куни 87 ёшида вафот этган.

Машҳур нима дейди?

Агар якка ўзим қирқ саккиз нафар кишига қарши чиқишимга тўғри келса, ўша қирқ саккизта одамга ачинган бўлардим”.

Мени муттасил танқид қилаётганлар Темза тўлқинлари узра қадам ташлаб кетаётганимни кўришса, сузишни билмагани учун шундай қиляпти, деган бўлар эди”.

Уй аёл киши учун чегара эмас, марказ бўлиши лозим”.

Пасткаш инсонлар буюкларни муҳокама қилиб роҳатланадилар”.

Manba: fikrat.uz

Киритилди: 05:30 22.10.2020. Ўқилди: 5432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!