Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Телевизор қаршисида кўп вақт ўтказиш ичак саратонига олиб келиши мумкин

Телевизор қаршисида кўп вақт ўтказиш ичак саратонига олиб келиши мумкин

Олимлар телевизорни ўтирган ҳолда меъёридан ортиқ томоша қилиш 50 ёшгача бўлган инсонларда ичак саратони хасталигини келтириб чиқариши мумкин, деган хулосага келди.

Қайд этилишича, бир гуруҳ олимлар Америкада ҳамширалар саломатлиги бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг иккинчи босқичи натижаларини (АҚШда 1989 йилда асосий сурункали хасталикларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар ҳақида тўпланган энг йирик маълумотлар жамланмаси) таҳлил қила туриб, бир жиҳатга эътибор беришди. Яъни телевизор қаршисида кўп вақт ўтказишга одатланган инсонлар тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларга қараганда ичак саратонига кўпроқ чалинган экан.

Тадқиқотчилар ичак саратонининг эрта ривожланишига оид ана шундай 118 та ҳолатни ўрганиб чиқиб, кунига телевизор қаршисида камида 1 соатдан ўтирган кишиларда хасталикка чалиниш хавфи 12 фоиз бўлганини аниқлади. Икки соатдан зиёд вақтини телевизор қаршисида ўтказган иштирокчилар орасида эса бу хавф 70 фоиздан зиёд бўлган.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 21:05 07.02.2019. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!