Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Телеканалларда Юлдуз Усмонованинг клипларига “ЗАПРЕТ” қўйилган – Манба

Телеканалларда Юлдуз Усмонованинг клипларига “ЗАПРЕТ” қўйилган – Манба

Ўзбекистондаги телеканалларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари ва клипларига норасмий тақиқ ўрнатилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Юлдуз Усмонованинг клипларига тақиқ ўрнатилишига хонанданинг мамлакат ички ишлар органлари ходимларига қаратилган ҳақоратомуз чиқиши сабаб бўлган. 

Айни вақтда Усмоновага нисбатан навбатдаги тақиқ ҳақидаги маълумотлар расмий кучга эмас. QALAMPIR.UZ бир неча хусусий телеканаллар ходимлари билан мулоқот қилди. Унда маълум бўлишича, тақиқ норасмий равишда ўрнатилган. 

Мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида, манба “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғланди. У Усмонованинг қўшиқлари ва клипларига нисбатан  “Ўзбекконцерт” томонидан ҳеч қандай тақиқ ўрнатилмаганини маълум қилди. 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бундан аввал ҳам бир неча бор тақиққа тушган эди. Буларнинг энг сўнггиси 11 йил давом этган. 2006 йилда Усмонованинг йирик давлат тадбирларида иштирок этишига нуқта қўйилди. 2007 йилдаги концерт дастуридан кейин “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг эшиклари Усмонова учун ёпилди. Шундан сўнг, у фаолиятини Туркияда давом эттирди. 2016 йил 5 декабрь куни Юлдуз Усмоновага қўйилган тақиқлар олиб ташланди. 

Киритилди: 19:04 29.05.2020. Ўқилди: 18287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!