Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Телеканаллар энергетик ичимликлар рекламаси бўйича огоҳлантирилди

Телеканаллар энергетик ичимликлар рекламаси бўйича огоҳлантирилди

Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 22-1 моддасига мувофиқ, энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси эслатиб ўтди.

Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур талаблар энергетик ичимликларни бундай хусусиятлари тўғрисидаги рекламада бевосита кўрсатма сифатида қўлланилади ҳамда энергетик ичимликларни истеъмол қилиш спорт ёки шахсий ютуқларга эришиш ёхуд жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилаш учун муҳимлиги ҳақидаги маънони (тасаввурни) рекламадан фойдаланувчига хабардор қилишнинг билвосита усулларига ҳам тааллуқлидир.

Энергетик ичимликлар рекламасида спортчиларнинг қиёфасидан (фото, видео, машғулотлар жараёнлари) ёки бирор-бир соҳада катта муваффаққиятларга эришган машҳур инсонлар (актерлар, бизнесменлар, шифокорлар ва х.к.) образларидан фойдаланиш таъқиқланади. Шунингдек, рекламада:

 - энергетик ичимликларни истеъмол қилиш ёки истеъмол қилишга ҳозирланиш жараёнини (фотосурат, овозли кадр);

 - спорт ёки бошқа соҳада эришилган муваффаққиятларга энергетик ичимликларни истеъмол қилиш натижасида эришилганлиги тўғрисидаги тасаввурлар, истеъмол қилинган энергетик ичимликлар билим олиш ёки бошқа машғулотларда куч, энергия ва тетиклик бериши ҳолатини;

 - энергетик ичимликларни истеъмол қилиш орқали фаровонликка эришиш ҳолатини;

 - энергетик ичимликларни истеъмол қилиш истеъмолчиларнинг жамият томонидан эътироф этилиши, ижтимоий ва шахсий ютуқларга эришиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирувчи бошқа ҳаракатлар ва ҳаракатсизликлар акс эттирилиши таъқиқланади. 

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Қўмита томонидан теле ва радиоканалларга, энергетик ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчиларга энергетик ичимликлар рекламасини амалга оширишда белгиланган талабларга қатъий риоя қилишлари кераклиги тўғрисида хабардор қилинди.

Киритилди: 18:41 26.07.2019. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!