Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Телеграмда “наркодўкон”лар кескин кўпайди

Телеграмда “наркодўкон”лар кескин кўпайди

Сўнгги ойларда мамлакатда гиёҳванд моддалар савдоси фаоллашиб, уларни ташиш ва тарқатиш усуллари янада мураккаблашган. Наркотиклар ҳатто аёллар кийими, косметика ва маиший буюмлар ичида яшириб олиб ўтилмоқда.

Айниқса, Телеграм орқали ишлайдиган яширин “наркодўкон”лар сони кескин ошган, улар электрон тўловлар ва сохта аккаунтлар орқали фаолият юритмоқда.

Охирги 5 йилда наркожиноятлар 5 баробарга кўпайган. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар 67% га, синтетик моддалар эса 80% га ошган.

Мутахассислар синтетик наркотикларни мамлакат учун энг катта хавф манбаи сифатида қайд этмоқда — улар айниқса ёшлар саломатлигига катта таҳдид солмоқда.

Бунга жавобан тезкор тадбирлар, чегара назорати ва жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Киритилди: 13:58 01.12.2025. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!