Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Telegram’да янги пулли функциялар пайдо бўлади

"Telegram’да янги пулли функциялар пайдо бўлади

Telegram’нинг iOS ва Android учун бета-версиясида бир қанча янги функциялар, жумладан профиль ҳолати сифатида шахсий кулгичларни ўрнатиш имконияти топилди. Бу ҳақда "Дуров код" интернет нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, статус сифатида ўрнатилган кулгич юлдузча ўрнини эгаллайди, бу фойдаланувчи Telegram Premium обунаси борлигини билдиради. Шундай қилиб, янгиликдан фақат мессенжернинг пуллик фойдаланувчиларигина фойдалана олади. Шахсий ҳолат профилда ҳам, гуруҳ суҳбатларида ҳам исмнинг ёнида кўрсатилади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар таймер ёрдамида вақтинчалик ҳолатни ўрнатиши, шунингдек, мессенжерда аввалроқ пайдо бўлган махсус кулгичлардан реакция сифатида фойдаланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Telegram'да текширилган фойдаланувчилар, каналлар ва ботлар учун белгилаш катакчаси дизайни янгилангани таъкидланган.

Бета-тестдан инновацияларни чиқариш вақти ҳақида хабар берилмаган.

Киритилди: 13:00 03.09.2022. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!