Исроил умумий хавфсизлик кучлари ва Гидоним 33 махсус полиция бўлинмаси аъзолари Тель-Авивдаги Азриэли савдо марказида содир этилиши режалаштирилган йирик терактнинг олдини олди ва ИШИД томонидан ёлланган беш нафар гумонланувчини қўлга олди.
Бу ҳақда полиция матбуот хизмати хабар берди.
"Марказий округ полицияси, Гидоним 33 махсус кучлари жангарилари ва Шин Бет кучлари Тель-Авивдаги Азриэли савдо марказида ИШИД билан алоқадор террорчилик ячейкасини яратган Тайбенинг беш нафар фуқароси томонидан режалаштирилган йирик терактнинг олдини олишди". — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Исроил фуқаролари портловчи моддалар билан тўлдирилган машина ёрдамида теракт уюштиришни режалаштирган. Уларнинг қуроллари мусодара қилинди. Қайд этилишича, қўлга олинганлардан икки нафари “Исломий давлат” мафкурасига амал қилган ва жанговар ҳудудга боришни, шунингдек, террорчиларнинг хорижлик вакиллари билан алоқада бўлишни режалаштирган.
Текширув натижасида аниқланишича, гуруҳ аъзолари Суриядаги терактлар акс этган видеоларни томоша қилган ва савдо маркази жойлашган минораларни портлатиш учун зарур бўлган портловчи моддалар миқдорини муҳокама қилган.