Эрон пойтахтидаги Меҳробод халқаро аэропортида парвозларга қўйилган чекловлар бекор қилинди ва аэропорт ўз фаолиятини тиклади.
Бу ҳақда ILNA агентлиги хабар берди.
Парвозларга чекловлар Эроннинг Исроил ҳудудига ракета ҳужуми оқибатида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли киритилганди.
"Меҳробод халқаро аэропорти парвозларга қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг парвозларни қайта тиклади", — дейилади хабарда.