Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Татаристонда мусулмонлар учун банк картаси жорий этилди

Татаристонда мусулмонлар учун банк картаси жорий этилди

Бу карта шариат меъёрларига тўла мос келади

Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Ак Барс банки билан ҳамкорликда “Мусулмонлар учун банк карталари” лойиҳасини ишлаб чиқди ва тасдиқлади.

Қайд этилишича, ҳисобварақдаги пуллар фоизлар ҳисобланмасдан сақланади, мижозлар маблағлари эса алоҳида ҳисобварақларда (Банкнинг бошқа пул оқимларидан алоҳида) ҳисобга олинади.

Шунингдек, қўйилган маблағлар шариат томонидан тақиқланган фаолиятни молиялаштириш учун ишлатилмайди.

Карталар, шунингдек, казино хизматлари ва қимор ва лотерея бизнесининг ҳар қандай муассасалари, алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган ихтисослаштирилган дўконлардаги товарлар учун тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланмаган.

Ушбу карта эгалари бар ва тунги клубларда тўлай олмайди. Бироқ ресторан ва кафеларга тўлов бундан мустасно.

Киритилди: 03:20 04.09.2022. Ўқилди: 2579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!