Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ташанов Каримов ва Мирзиёев давридаги инсон ҳуқуқларини солиштирди (ВИДЕО)

Ташанов Каримов ва Мирзиёев давридаги инсон ҳуқуқларини солиштирди (ВИДЕО)

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери халқаро ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари масаласи мамлакатнинг нозик нуқтаси, дея таъкидланиб келади. Кўпчилик сиёсий экспертлар мустақилликнинг дастлабки чорагидаги инсон ҳуқуқлари масаласини тўғридан-тўғри Биринчи Президент Ислом Каримовнинг юритган сиёсати билан боғлайди. Айрим эксперт ва халқаро ташкилотлар томонидан 2016 йил Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий қадамлар ташлангани ҳақида тез-тез сўз очилади.

Хўш, икки Президент давридаги инсон ҳуқуқлари масаласи қандай фарқлар бор? Ушбу савол билан QALAMPIR.UZ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга юзланди.

Ташановнинг айтишича, олдинги ва ҳозирги даврдаги инсон ҳуқуқлари масаласини солиштириб бўлмайди. 

“Каримов давридаги инсон ҳуқуқлари ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Мен буни очиқ айтаман ва айтганман. У пайтда инсон ҳуқуқлари бўйича пропаганда бор эди. Инсон ҳуқуқларининг туб моҳияти бўйича катта ислоҳотлар қилинмаган эди”, дейди у.

“Эзгулик” жамияти раисининг таъкидлашича, ҳозирги даврга келиб ҳам мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилгани йўқ.

“Кейинги давримизга келиб ҳам жуда катта ислоҳотлар амалга оширилгани йўқ ва буни Президентнинг ўзи ҳам катта минбарлардан туриб айтяпти. Ҳозир биз чорраҳада, позитив томонга бурилиб турибмиз. Бу йўлдан кета оламизми, ортга қайтиб кетамизми, буни кейинги қадамларимиз кўрсатади. Бугунги 4 -5 йиллик билан нариги “Муфасса” даврини солиштирмоқчи эмасман, ўртада кескин фарқ бор”, дейди Ташанов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида бир гуруҳ ҳуқуқ фаоллари 22-сонди ЖИЭМда бўлиб, у ердаги шароит билан танишишган. Комиссия бўлган Ташанов ўзининг ижтиоий тармоқлардаги саҳифасида ЖИЭМда кўрган-кечирганларини, хусусан Рашид Қодиров аёллар кийими цехида, Ихтиёр Абдуллаев эса чинни цехида ишлаётганини ёзиб қолдирганди. 

Киритилди: 22:14 13.05.2021. Ўқилди: 5061 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!