Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Таниш-билишчилик ва ғирромни йўқ қилиш керак": халқ Саида Мирзиёевага қандай таклифлар билдирди?

"Таниш-билишчилик ва ғирромни йўқ қилиш керак": халқ Саида Мирзиёевага қандай таклифлар билдирди?

Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева кеча 20 апрель куни Бўка туманига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ташриф президентнинг 5та ташаббуси юзасидан амалга оширилаётган ишларни кузатиш ва уларда иштирок этиш мақсадида амалга оширилган эди. Ташриф сўнгида Саида Мирзиёева Facebookда хабар ёзиб, унинг сўнгида Бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз , - деган эди.

Шундан сўнг, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосарига кўплаб таклифлар билдирилди. Қуйида ушбу таклифлардан энг долзарбларини келтирамиз:

Дима Қаюм: Мактабларни табақалаштирмай ҳаммасига бир хил шароит қилиш керак. Қишлоқларга кутубхоналар зарур!

Камила Захидова: Мактабларга иккичи, хулиган ва бетаъсир ўқувчиларга, ота-оналарнинг ўқув жараёнига аралашишига қарши чора қўллаш ҳуқуқи беринглар. Бўлмаса, ўқувчининг ёмон ўқиши учун ўқитувчилар жазоланяпти. Шу сабаб кўп ўқитувчилар мактабдан кетишга мажбур бўлишяпти. Уларнинг ўрнига эса ўткинчи ўқитувчилар келмоқда.

Улуғбек Одил: Мактабларда макулатура, темир-терсак йиғишни узил-кесил бас қилиш керак. Олимпадалардаги коррупция (порахўрлик, таниш-билишчилик ва бошқа ғирром вариантлар)ни йўқ қилса бўладими бизнинг асрда?

Ботиржон Шермуҳаммад: Мактаб программасига тўғри нафас олиш, ораторлик сирлари каби ҳаётда фойда берадиган курслар киритилиши керак. Қуруқ ёдлашни камайтириб, таҳлилий фикрлаш устида ишлаш керак.

Улуғбек Хусаинов: Саидахон, сиз Тошкентни эмас, республика бўйлаб бошқа вилоятлардаги қишлоқ мактабларига бориб аҳволни кўринг. Огоҳлантиришсиз борган маъқул, президентимиз борганда беркитиб аҳволни яшириб усти ялтироқ объектларнигина кўрсатишади. Сиз аксинча ёмон аҳволдаги қаровсиз қолган мактаб ва шу каби муассасаларни кўрсатинг давлат раҳбарига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган 5та ташаббус ёшларни мусиқа, рассомлик ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, жисмоний чиниқтиришга, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Ундан ташқари ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашни назарда тутади.

Киритилди: 14:54 21.04.2019. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!