Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Таниқли режиссёр фақат ярим тунда кўриладиган сериал ишламоқчи

Таниқли режиссёр фақат ярим тунда кўриладиган сериал ишламоқчи

Машҳур режиссёр, сценарист ва продюсер Стивен Спилберг фақат тунда кўриладиган хоррор-сериал ишламоқчилигини билдирди. Бу ҳақда "Minbar" ёзмоқда.

Янги лойиҳа 10 ёки 12 қисмдан иборат бўлади ва Quibi мобил дастури орқали тақдим этилади.

«Спилберг менинг олдимга келди ва “Менда қўрқинчли ва кутилмаган сюжет бор, шуни сериалга айлантиришни хоҳлайман” деди. Унинг айтишича, беш-олти қисмини ёзиб тайёрлаб қўйган», – дейди Quibi асосчиси Жеффри Катценберг.

Сериалнинг хомаки номи: «Спилберг зулматдан кейин».

Сериал сюжети ошкор қилинмайди, Спилбергнинг режаси бўйича сериал фақат ярим кечадан сўнг намойиш этилади.

Мобил қурилма фойдаланувчи жойлашган вақт зонасини ҳисобга олади ва қуёш чиқиши билан сериал намойиши тўхтатилади.

Quibi – қисқа видеоларни (7 дақиқадан 10 дақиқагача) намойиш қилишга мўлжалланган мобил қурилмалар учун стриминг дастури ҳисобланади. «Quibi»нинг ишга туширилиши 2020 йил 6 апрелга мўлжалланган. Инвесторлар лойиҳага 1 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлашган. Ушбу хизматга обуна нархи – 4,99 доллар.

Киритилди: 10:26 13.06.2019. Ўқилди: 3907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!