Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Таниқли блогер яна бир шубҳали инвестор ҳақида бонг урмоқда

Таниқли блогер яна бир шубҳали инвестор ҳақида бонг урмоқда

Телеграм тармоғида “davletovuz” канали жуда машҳур. Мазкур каналда блогер Тошкент шаҳридаги (айтиш керакки навбатдаги) шубҳали лойиҳа ва инвестор ҳақида мақола эълон қилди. 
Ҳукумат қарори билан пойтахт марказидаги бир бурда ер — Шаҳрисабз, Истиқлол кўчалари ва Амир Темур проспекти туташган 2,5 гектарлик ер туркиялик ҳамда маҳаллий инвесторларга имтиёзли асосда берилмоқда. Ҳозиргача бу ерда стоянка бўлар эди.  

Туркиянинг Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Şirketi ва Ўзбекистоннинг UzTur Investment and Development компаниялари мазкур жойда “Tashkent Central Park” кўп тармоқли комплексини қуради. Демак, у ерда инвесторлар 2019—2020 йилларда беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа иншоотлар қуриш мажбуриятини олган. Инвесторлар ҳам, пудратчилар ҳам 2022 йилнинг 1 январига қадар (қизиқ, қурилиш 2019—2020 йилларда бажарилиши керак бўлса) асосий солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган.

Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Şirketi (агар интернет сайтларига ишонадиган бўлсак) 2018 йилнинг 12 сентябрида ташкил топган. Компания асосан қурилиш ва кўчмас мулк бозорида ишлашини маълум қилган. 3 ойлик компанияга бунча ишонч қаердан пайдо бўлаяпти?

P.S.:  Инвестор келишига, унинг иш ўринларини яратишга бўлган саъй-ҳаракатларини фақат ва фақат олқишлаш мумкин. Аммо бир-иккита саволлар ҳам йўқ эмас. 

Биринчидан, нега солиқ ва божхона имтиёзлари шу кунларда  жамоатчилик муҳокамасида турган ҳамда индивидуал солиқ имтиёзларини истисно этадиган Солиқ кодексига параллел равишда берилаяпти? Давлат бошқарувида бир линиядаги фалсафа йўқми?
  
Ваҳоланки, Президентнинг 31 майдаги қарори билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан берилади.

Вақтинчалик имтиёзлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. 

Имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади. 

Иккинчиси, қурилиш учун танланган жой олтинга тенг. У жойда нимадир қуришга Ўзбекистоннинг исталган миллиардери имтиёзсиз ҳам кўнади. Нега бошқа туманларда, иложи бўлса, шаҳар чеккасида бундай жойлар танлаймайди ва имтиёзли асосда берилмайди? Нега фақат шаҳар марказига ёпишиб қолинмоқда?”

Орадан бир йил ўтиб Тошкентнинг қоқ маркази транспорт воситалари учун ёпилди. 

Киритилди: 17:02 04.12.2019. Ўқилди: 3926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!