Америкалик актёр Жейсон Биггснинг оиласида нохуш ҳолат содир бўлди.
Унинг рафиқаси Женни Моллен инстаграмдаги саҳифасида даҳшатли пост қолдирди. 39 ёшли аёлнинг айтишича, у 5 яшар ўғлини қаттиқ урган, оқибатда болакайнинг мияси чайқалган ва аҳволи ёмонлашган. Болакайни дарров касалхонага олиб боришган ва жонлантириш бўлимига ётқизишган.
Аёлнинг бахтига, шифокорлар болакайнинг ҳаётини сақлаб қолишди. Женнининг айтишича, Сид аллақачон уйига қайтган. Аёл шифокорларга миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Биггс ва Моллен Энг яхши дўстимнинг севгилиси фильми съёмкасида танишишган ва 2008 йилда турмуш қуришган.