Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Талоқ масаласида 6 савол...

Талоқ масаласида 6 савол...

Савол:

Ассалому алайкум. 

1-савол. Эр талоқ қилдим демайман деб айтаман деб, талоқ қилдим деб айтворса талоқ тушадими, яъни демайман сўзини айта олмай колса.

2-савол. Эр хотинига ишора қилмасдан талоқ айтса-чи?

3-савол. Эр талоқ ҳақидаги ёзувларни, сўзларни, китобга қараб ўқиганда хотинига ишора қилиб юборса-чи? 

4-савол.  Эр адашиб талоқ сўзини айтворса, масалан, “тавба қилдим” дейман деб, “талоқ қилдим” деб айтворса.

5-савол. Эр ўзига ўзи талоқ қилдим деб айтса, лекин буни ташида айтдими ёки ичида айтдими эр эслай олмаса, талоқ бўладими?

6-савол. Эр хаёлида хотини билан гаплашиб иддангни санайвер, биз бегонамиз деб айтса ва шу жойларини овоз чиқариб айтса, талоқ тушадими?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Саволлар анча тушунарсиз. Талоқ масаласи нозик бўлгани учун аниқ ёзинг ёки атрофингиздаги аҳли илмга учранг. Аммо умумий тушунган жойларимиз учун қуйидаги мулоҳазаларни айтамиз:

1. Талоқ тилга чиқмай, фақат кўнгилдан ўтса, тушмайди. 

2. Бир сўз айтаман деб, тилида талоқ айтиб юборса, талоқ тушади. 

3. Бу масалалар агар бир одамда юзага келган бўлса, бу одам бироз васвасага тушиб қолган. Қуръон ўқиб, дам солиш керак. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz

 

 

Киритилди: 20:33 21.02.2020. Ўқилди: 8597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!