Таиланд ёввойи табиатнинг ноқонуний савдосига қарши кураш доирасида 961 та ноёб ҳайвонларни, жумладан тошбақа ва лемурларни Мадагаскарга қайтариш ниятида.
CNN телеканали хабар беришича, ҳайвонларнинг биринчи партияси бугун жўнаб кетади.
Май ойида Таиланд полицияси мамлакатга ноқонуний олиб кирилган 1100 дан ортиқ ҳайвонларни аниқлади. Буларга ўргимчак тошбақалари, нурли тошбақалар, ҳалқа думли ва жигарранг лемурлар киради, уларнинг барчаси CITES бўйича жиддий хавф остида.
Ҳайвонларнинг бир қисми ёмон яшаш шароити туфайли нобуд бўлган, қолганлари эса сақланиб қолган. Расмийлар Бангкокдаги Мадагаскар элчихонасида ҳайвонларни топшириш учун расмий маросим ўтказди.
Таиланд табиий ресурслар вазири Чалермчай Шри-он ушбу операциянинг муҳимлигини ва мамлакатнинг ёввойи табиатнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш мажбуриятини таъкидлади.
Буюк Британияда жойлашган Traffic табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти ёввойи табиат ва ёғоч савдоси Мадагаскарнинг биологик хилма-хиллиги учун иккинчи энг катта таҳдид эканлигини айтди.