Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Табиий офатлардан энг кўп талафот кўрган мамлакатлар

Табиий офатлардан энг кўп талафот кўрган мамлакатлар

«Germanwatch» компанияси «Climate Risk Index 2020»ни тақдим этди. «Polit.info» ёзишича, унда табиий офатлар жаҳон мамлакатларига етказган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилган.

Япония, Филиппин ва Германия 2018 йили табиий офатлардан энг кўп зарар кўрди.

Юқори ўнликка, шунингдек, Мадагаскар, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Кения, Руанда, Канада ва Фиджи киритилди. Пулга ҳисоблаганда, энг кўп Ҳиндистон ва Япония — 37 ва 35 млрд. доллардан зарарга учради. Қурбонлар сони бўйича ҳам Ҳиндистон биринчи ўринда — икки мингдан зиёд инсон.

2018 йил ёзи жаҳон мамлакатлари учун оғир кечди. Маълум қилинишича, сўнгги асрда Европа ҳудудларида жазирама иссиқлар 100 карра кўпайган. Жазирама иссиқлар, айниқса, Германия, Япония ва Ҳиндистон учун аянчли оқибатларни олиб келди.

Жазирама ёз Африкага қандай зиён етказгани ҳақида етарлича маълумот олиш имкони бўлмаганини ҳам компания ҳисоботида қўшимча қилиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бу «Germanwatch» компанияси анъанавий йиллик рейтингларининг 15-си бўлиб, энг ишончли маълумотларга қурилгани таъкидланган.

 

Киритилди: 20:03 05.12.2019. Ўқилди: 5393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!