Расмийлар Свердловск вилоятининг Каменск-Уралский шаҳридаги 59-сонли ахлоқ тузатиш колониясини ёпиши мумкин – гўёки деярли барча маҳбуслар урушга кетган, деб ёзади «Время Пресс». Агентлик маълумотларига кўра, ИКда фақат 15 киши қолган;
«Бу кўплаб маҳбусларнинг Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, махсус ҳарбий операция зонасига хизмат қилиш учун боришни афзал кўргани билан боғлиқ бўлиши мумкин», - дейди нашр.
Аввалроқ, шунингдек, Красноярск ўлкасидаги иккита колония асирларнинг урушга жўнатилгани сабабли ўз фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги хабар қилинганди. Расмийлар бу ҳақда расман эълон қилмаган.
Сентябр ойида Давлат Думаси ўзгартишларни қабул қилди, унга кўра жиноий жараённинг исталган босқичида фронтга бориш мумкин.