Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сўх туманидаги ёшлар онлайн дарслардан маҳрум: улар бизга бегонами?

Сўх туманидаги ёшлар онлайн дарслардан маҳрум: улар бизга бегонами?

Бугундан телевидение орқали онлайн дарслар ўтилаётгани ҳаммамизга маълум. Аммо бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти,Сўх туманидаги ўқувчилар онлайн дарслардан маҳрум.

Дарслар бошланди. Лекин бизнинг Сўх туманида 15 мингга яқин ўқувчи бу имкониятдан маҳрум. Бизнинг фарзандларимиз ҳам Ўзбекистон фуқаролари! Бизнинг ҳаммамизда кабелный телевидение ёки интернетга қурбимиз етмайди. Нега Сўхга дарс берадигон каналларни қўшишмади? Миллий каналларимизда берса бўларди-ку? Биз бегона эмасмиз! Бизнинг фарзандларимиз ҳам билим олишга ҳақли-ку... Илтимос, ердам беринг. Минглаб Сўх ўқувчиларнинг шу орзуси амалга ошишига кўмак беринглар, дейилади мурожаатда.

Умид қиламизки, мутасадди ташкилотлар ушбу ҳолатни эътиборсиз қолдиришмайди.

Киритилди: 09:39 30.03.2020. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!