Ижтимоий тармоқларда Сўх туманининг Сариканда қишлоғида жойлашган Ҳазрати Али зиёратгоҳидаги эски ҳовузда ҳашар ишлари олиб борилаётган пайтда ичида олтин тангалари бор хум топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тилла тангалар 8 сентябрь куни топилган. Айтилишича, хумдаги тилла тангаларнинг умумий оғирлиги тахминан 1 кг атрофида.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, 2017 йилда ҳам тумандан Сўғд давлатига мансуб тангалар топилган.