Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёлик эркак қизини кўришига қарши бўлгани учун хотинини пичоқлади

Сурхондарёлик эркак қизини кўришига қарши бўлгани учун хотинини пичоқлади

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 14 март куни тахминан соат 19.30лар чамасида, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, Х.А. вояга етмаган фарзандини кўриш мақсадида турмуш ўртоғи вақтинча яшаб келаётган шаҳарнинг “Паттакесар-2” маҳалласида А.Г. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашишиб қолишади. Бунга эса, турмуш ўртоғи А.Г. Х.А.га қизини кўришига тўсқинлик қилиб, ўртада жанжал келиб чиқади.

Ўзаро жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 15 март куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 06:52 23.03.2021. Ўқилди: 2495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!