Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёдаги гўзаллик салонида аёллар жанжали: 3 нафар қиз жароҳат олди

Сурхондарёдаги гўзаллик салонида аёллар жанжали:  3 нафар қиз жароҳат олди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 09 ноябрь куни соат 11:00 да жамоат жойи ҳисобланган Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган “Шадози” номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Сохиба Т.,лар ҳамда ушбу гўзаллик салони ёнида жойлашган “Диана” гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли Матлуба М. ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н., лар ўзаро жанжаллашишлари оқибатида, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т., ларга турли даражада тан жароҳатлари олганликлари аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т.,лар “енгил” тан жароҳати олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Матлуба М., ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:55 09.12.2020. Ўқилди: 7530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!