Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда юк машинаси 55 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди (ВИДЕО)

Сурхондарёда юк машинаси 55 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-102 автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Ман ТГС 40.400” русумли юк автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1965 йилда туғилган Г.А.ни уриб юборган.

 

Натижада, пиёда 55 ёшли Г.А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида ҳайдовчи Ж.Б. бир йил мобайнида икки маротаба қоидабузарлик содир этган.

Киритилди: 16:41 15.10.2020. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!