Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда қўшмачиликда айбланган аёллардан бирининг жазоси нега алмаштирилди?

Сурхондарёда қўшмачиликда айбланган аёллардан бирининг жазоси нега алмаштирилди?

Жорий йилнинг 24 январ куни жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг очиқ суд мажлисида А.Ниёзов ҳамда Н.Ашироваларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 131-моддасида назарда тутилган яъни қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш жиноятини содир этганликда айбли деб топилган.
А.Ниёзовга нисбатан ҳар ойлик иш хақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириш йўли билан 2 йил муддатда аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Н.Ашировага эса энг кам ойлик иш ҳақининг 35 баробари миқдорида, яъни 7 095 550 сўм жарима жазоси тайинланган.
Суд қарори ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлимига юборилди.
Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.
Н.Аширова белгиланган қарздорликни бартараф этмаганлиги ва ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли жорий йилнинг 6 май куни жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судига давлат ижрочиси томонидан Жиноят Кодексининг 44-моддасига асосан ушбу жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида тақдимнома билан чиқилди.
Шу кунининг ўзида Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан туманнинг Мўминқул маҳалласида жойлашган 19-сонли умум таълим мактабида сайёр суд кўрилиб, кўрилган суд жараёнида Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, қарздор фуқаро Н.Ашировага нисбатан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, турмуш ўртоғи 2006 йилда вафот этганлигини ҳамда ёлғиз она эканлигини инобатга олиб, 2 ой 1 кун муддатга озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди.
Н.Ашировага нисбатан сутканинг кеч соат 21:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар туманнинг Мингчинор маҳалласида жойлашган яшаш жойидан чиқиши чекланди.

Киритилди: 15:46 10.05.2019. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!