Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда қиммат нархларда сотилган чипталар сохтамиди? Нега йўловчилар аэропортда сарсон бўлди?

Сурхондарёда қиммат нархларда сотилган чипталар сохтамиди? Нега йўловчилар аэропортда сарсон бўлди?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда қиммат нархларда Москвага учиш учун сотиб олинган чипталар сохта эканлиги, юздан ошиқ йўловчилар аэропортда сарсон бўлаётганликлари айтилган хабар тарқалди.

Мазкур хабар ҳақиқатга қанчалар яқин эканлигини аниқлаштириш мақсадида Zamon.uz мухбири “Uzbekistan airways” AJ матбуот хизмати билан боғланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қолдирилган рейс Россиянинг“red wings” авиакомпаниясига тегишли бўлиб, 13 июнь куни учиш рейси Тошкентдан амалга оширилиши керак бўлган. Бироқ, маълум сабабларга кўра амалга оширилмаган.

Таъкидланишича, ушбу рейсда учиш керак бўлган йўловчилар Халқаро аэропортнинг кутиш хонасида қолиб кетишган, ичкарига қўйилмаган. Сабаби рейс ўз вақтида учмаган.

Ҳозирда йўловчилар ўз манзилига учиб кетганми ёки йўқми, чипталарнинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда

Киритилди: 15:57 14.06.2021. Ўқилди: 2108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!