Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда она чақалоғини қопга ўраб, меҳрибонлик уйи остонасига ташлаб кетди

Сурхондарёда она чақалоғини қопга ўраб, меҳрибонлик уйи остонасига ташлаб кетди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида она янги туғилган чақалоғини қопга солиб, меҳрибонлик уйи остонасида қолдириб кетди. Пост-патруль хизмати ходими ушбу чақалоқни топиб олади. Бу ҳақда “qalampir.uz” хабар берди.

Чақалоқ жорий йилнинг 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйи дарвозаси олдида қолдирилган. Шу ҳудуд фаолият олиб бораётган ички ишлар ходими эрталаб соат 6:00 ларда дарвоза тагидаги қопдан чақалоқни топиб олади ва дарҳол тез тиббий ёрдамга хабар беради. 

Шундан сўнг тез ёрдам ходимлари келиб, чақалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани, унга вақтида ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда. 

Пост-патруль хизмати ходимининг сўзларига кўра,  ҳозирча чақалоқни ким ташлаб кетгани маълум эмас. Воқеа жойига етиб борган тезкор тергов гуруҳи суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

“Чақалоқни ким ташлаб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди ППХ ходими Сарвар Қурбонов.

Киритилди: 17:51 29.09.2020. Ўқилди: 2612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!