Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда икки йигит ички ишлар ходимларини дўппослади

Сурхондарёда икки йигит ички ишлар ходимларини дўппослади

Ички ишлар органи ходимлари тунда Шарғун шаҳри ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётганда, шахсини текшириш ва огоҳлантириш мақсадида кўчада юрган Ж.Б. ва Т.С.га мурожаат қилишади. 

Икки йигит эса ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсуниш ўрнига, уларга фаол қаршилик кўрсатади. ИИБ ходимларини уриб, турли хил сўзлар билан ҳақорат қилади. Натижада, хизмат вазифасини ўтаётган уч ходим «енгил» тан жароҳати олади.

Шунингдек, И.Н.га тегишли «Matiz» русумли автомашинанинг орқа ўнг томон эшигини тепиб, шикаст етказди. 

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 12:33 05.04.2021. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!