Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда директор ўринбосари ўқитувчиларга қўл кўтариб, ҳақорат қилиб келгани маълум бўлди

Сурхондарёда директор ўринбосари ўқитувчиларга қўл кўтариб, ҳақорат қилиб келгани маълум бўлди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги мактаб ўқитувчиси Б.Ш. ўзи фаолият юритадиган мактаб директори ўринбосарининг хати-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг ёзишича, мактаб директорининг тарбиявий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар олдида ўқитувчиларга қўпол муносабатда бўлиб келади, хаттоки ўқитувчиларга қўл кўтарган ҳолатлар ҳам учраган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотга қилинган мурожаатлар бирор бир натижа бермагач, фуқаро Б.Ш. Омбудсманга мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида директор ўринбосари Г.Ш.нинг мурожаатчи Б.Ш.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб келганлиги, одоб-аҳлоқ қоидаларига тўлиқ амал қилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича директор ўринбосари Г.Ш.га нисбатан туман Халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Қайд этиш лозимки, бу каби ҳолатлар мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатига тўғри келмайди. Мамлакатимизда мазкур соҳада ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишларига янада кенг шароит яратиб беришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳаттоки, ўқитувчининг мақоми алоҳида хужжат билан мустаҳкамлаб қўйилиши борасида ишланмоқда. Чунки, баркамол, заковатли ва салоҳиятли ёш авлодни шакллантириш энг аввало, ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шундай экан, ўқитувчиларни ҳурмат қилиш ва уларни қадрига етиш олий мақсадимиз бўлсин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Киритилди: 17:06 15.04.2022. Ўқилди: 3590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!