Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда аёвсиз калтакланган тиббиёт ходимлари: ССВ Бош прокурорга мурожаат қилди

Сирдарёда аёвсиз калтакланган тиббиёт ходимлари: ССВ Бош прокурорга мурожаат қилди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида барча соҳа қатори соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳам ўз бурчига виждонан ёндашиб, зиммасига юклатилган барча вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Айниқса, фидойи ва заҳматкаш шифокорларимиз  коронавирусга қарши ҳаёт-мамот курашида қатъий ва собит туриб, қаҳрамонларча амалга ошираётган ишлари ўз самарасини бермоқда.

Бироқ, ана шундай қийин вазиятда ҳам баъзи бир фуқароларимиз тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этишаётгани жуда ачинарли ва буни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек,  жорий йил 4 июнь куни соат 00:14да Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Ғалаба” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. томонидан “оёқда жароҳат” шикояти билан тез тиббий ёрдам шахобчасига чақириқ бўлади. Тез тиббий ёрдам шахобчаси жамоаси “тез ёрдам” машинасида 7 дақиқа ичида, яъни соат 00:21да чақириқ бўйича манзилга етиб келган.

Лекин тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун машинадан тушишлари билан шу ерда бўлган бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан ҳеч қандай сабабсиз шифокор ва фельдшерга ташланиб, уларни аёвсиз калтаклашган.

Натижада, 28 ёшли шифокор Ж.О. “Бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, ўнг қовоқ соҳаси гематомаси, кўкрак соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан, 44 ёшли фельдшер В.Н. эса “Бош мия чайқалиши, юз соҳаси, чакка соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, ўнг қўл кафт суяги асосидан ёпиқ синиш” ташхиси билан Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Киритилди: 12:54 05.06.2020. Ўқилди: 3135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!